Гризманн гуруҳ машғулотларини ўтказиб юборди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн "матрасчилар"нинг гуруҳ машғулотларини ўтказиб юборди ва айни дам индивидуал дастур устида ишламоқда.

"AS" хабарига кўра, 31 ёшли франциялик футболчи индивидуал тарзда ишлашда давом этади, шунга қарамай Антуан Испания чемпионатининг 29 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Эльче"га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин. У Қатардаги жаҳон чемпионати финалида ўйнади ва танаффус пайтидан фойдаланиб, машғулотларни давом эттиришга қарор қилди.

Маълумот учун, жорий мавсум Антуан Гризманн "Атлетико Мадрид" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!