Гризманн жонажон жамоасига ҳам "сиғмай қолди"
Хабарингиз бор, Антуан Гризманн мавсум аввалида "Барселона"дан "Атлетико" сафига ижара асосида келиб қўшилганди.
"COPE" нашри берган хабарга кўра, "матрасчилар" франциялик футболчининг ижара муддатини чўздириш ёки сотиб олиш ҳақида ўйламаяпти. Мадрид клуби уни шу ёзда "Барса"га қайтариб юбормоқчи.
Маълумот учун, 31 ёшли форвард жорий мавсум Ла Лига доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Қайд этиш лозим, Антуан 2014 ҳамда 2019 йиллар оралиғида "Атлетико" сафида тўп тепган. 2019 йилнинг ёзида "кўк-анорранглилар" уни 120 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.
Фикрлар