Гризманн Ла Лигада энг кўп гол урган франциялик футболчилар рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Уэска"га (4:1) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйди.

Эътиборлиси, бу Гризманнинг Испания чемпионатидаги юбилей 150-голи бўлди. Антуанга ушбу натижага эришиш учун 381 та ўйин керак бўлди. У ушбу голларнинг 40 тасини "Реал Сосьедад", 94 тасини "Атлетико" ва 16 тасини "Барселона" сафида киритган.

OptaJose тарқатган хабарга кўра, Гризманн Ла Лигада энг кўп гол урган франциялик футболчилар қаторида Карим Бенземадан (184 та гол) сўнг 2-ўринга чиқиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)