Гризманн: Мен чарчадим!

CHERY AUTO

 

Tecno

Франция терма жамоаси ва “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн бугунги кунда дунёдаги энг зўр ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Тобора ўйини очилиб, голлари сони ошиб бораётган тўпурарни ўз сафида кўрмоқчи бўлган жамоаларнинг сафи ҳам кенгайиб бормоқда.

“Атлетико”нинг 25 ёшли ҳужумчиси ўз келажаги ҳақида гапирди.

- Менга қайси жамоага ўтишим ҳақида жуда кўп савол беришяпти, - деди Антуан Гризманн. – Мен жавоб беравериб чарчадим. Мен “Атлетико”да бахтлиман.Мен бу ерда кўп нарза ўргандим, мураббийим зўр, жамоадошларим ҳам. Кетишга зарурат йўқ.

Антуан Гризманн жорий мавсумда “Атлетико” учун барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию