Гризманн: Месси менга қўнғироқ қилмади
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн янги жамоадошлари билан муносабатлари ҳақида айтиб ўтди.
"Барселона"га ўтганимдан сўнг Месси менга қўнғироқ қилмади. Аммо Суарес мен билан боғланиб, табриклади. Жамоадагилар илиқ кутиб олишди. Умид қиламанки, мен йигитларга олдимизга қўйилган вазифаларни амалга оширишда ёрдам бераман", - деди Гризманн.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар