Гризманн мусулмонларни қўллаб-қувватлаб, катта шартномадан воз кечди
“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорлик келишувни бекор қилди. Бунга ушбу компания Хитой ҳукуматига мусулмон уйғурларни кузатишда ёрдам бергани ҳақидаги хабар асос бўлган. Бу ҳақда хориж оммавий ахборот воситалари маълумот тарқатди.
- Huawei уйғурларни кузатиш мақсадида юзни таниб қолиш дастурини ишлаб чиқишга ҳисса қўшгани учун зудлик бу компания билан ҳамкорликни тўхтатаман. Ушбу компанияни айбловларни рад этмасдан, оммавий таъқибларга қарши аниқ чоралар кўришга, мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақираман, - дейди Гризманн.
Гризманн 2017 йилдан буён Huawei компаниясининг элчиси ҳисобланарди.
Фикрлар