Гризманн ўз агентини ишдан олди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ўз агенти Эрик Олас билан ўзаро ҳамкорликни бекор қилди.

“Мен “Реал Сосьедат”даги скаутлигимни давом эттираман. Менга ишонч билдиргани учун Гризманнга раҳмат. Унинг кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламан”, – деб айтиб ўтди Олас.

Илгарироқ, Гризманн  “Атлетико” ФИФА томонидан таъқиққа учраганидан сўнг, “Манчестер Юнайтед”га ўтмасликка қарор қилган ва “матрасчилар” билан амалдаги шартномасини 2022 йилга қадар узайтирган эди.