Гризманн ПСЖда Неймар ва Мбаппелар билан бирга ўйнамоқчи эканлигини тан олди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ПСЖга ўтиб, Неймар ҳамда Мбаппе каби футболчилар билан бирга ўйнамоқчи. У бу ҳақда Telefoot дастурида берилган саволга “ҳа” деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси ёзда “матрасчилар” сафидан кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ, у ФИФАнинг “Атлетико”га қўллаган жазоси сабаб қадрдон жамоасини оғир дамда ташлаб кетишни истамади.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ “Барселона” ёзда Гризманни сотиб олиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.