Гризманн Трезегени ортда қолдирди

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Украинага қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

OptaJean тарқатган хабарга кўра, "Барселона" футболчиси шу тариқа ўзининг терма жамоада киритган голлари сонини 34 тага етказиб олди ва бу борада Давид Трезегени (33) ортда қолдирди.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар кучли учлигида Тьерри Анри (51), Оливье Жиру (44) ва Мишель Платини (41) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!