Гризманн учун пулдор клуб харидор бўлмоқда

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Sport.es нашри маълумотига кўра, ПСЖ 29 ёшли форварднинг трансфери бўйича қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар мутасаддилари ҳужумчининг яқинлари билан алоқага чиқиб, унинг кейинги режаларини муҳокама қилишган.

Таъкидланишича, ПСЖ франциялик футболчининг трансферини 7 июлгача амалга оширмоқчи.

Ушбу трансфер Неймарнинг Каталонияга қайтиш имконияти пайдо бўлиши ортидан "Барселона" томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!