Гризманнинг дебюти қандай ўтди?

"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида, мехмонда "Атлетик" жамоасига 0:1 ҳисоби билан мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсда, Антуан Гризманн "Барса" сафида дебют учрашувини ўтказди.

Француз беллашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. 3 марта дарвоза томон зарба берди. 2 бор боши билан ва 1 марта чап оёқ билан. Иккита зарбаси ноаниқ кетди ва яна биттасини рақиблар бартараф этишди.

Гризманн 20 маротаба узатмани амалга ошрди, 14 таси шерикларига аниқ етиб борди ва 6 та узатма ноаниқ бўлди. Форвард 12 ва 26-дақиқаларда рақибига қўполлик ишлатди. Унинг ўзига нисбатан, бирорта қўполлик ишлатилмади.

Эслатиб ўтамиз, Антуан ушбу ёзда, "Атлетико"дан "Барселона"га 120 млн евро эвазига трансфер қилинган эди ва Каталония клуби билан 5 йиллик битимга имзо чекди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!