
Гризманнинг "Рома" дарвозасига урган голи ЕЧЛда ҳафта голи бўлди (видео)
Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманнинг ўтган ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида “Рома” (2:0) дарвозасига киритган голи мусобақанинг ўтган турдаги энг чиройли голи деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, франциялик футболчига сўровнома иштирокчиларининг 33 фоизи овоз беришган. Кучли учликдан эса “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич (21%) ҳамда “Наполи” форварди Лоренцо Инсиньелар (17%) жой олишди.
Қуйида Гризманнинг ушбу голини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар