Губернатор кубоги: Исроил Мадримов олтин медал соҳиби!

  • 12 ноябрь, 2017, 15:48
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақасининг 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Мусобақанинг энг ёрқин боксчиларидан бири сифатида эътироф этилган Исроил Мадримов россиялик Игор Иванченко катта устунлик билан мағлуб этди ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални олиб келди.

Бундан ташқари Исроил мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.

Бундан олдин 60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Санжар Турсунов (-91 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.

Шундай қилиб, ушбу турнирда уч нафар боксчимизнинг барчаси совринли ўринларни банд этиб, 2 та олтин ва 1 кумуш медали билан ортга қайтадиган бўлди.

Мусобақа давомида кўплаб ўзбекистонликлар спортчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!