"Губернатор кубоги": Тўрт боксчимиз олтин медал соҳиби бўлди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бу́йича "Губернатор кубоги" мусобақаси якугланди.
Мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусия, Куба, Украина, Болгария, Арманистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда келган чарм қўлқоп усталари ғолибилик учун куч синашди.
Турнирда - 56 кгда Миразиз Мирзаҳалилов, -75 кгда Исроил Мадримов ва -81 кгда Бектемир Мелиқўзиев, +91кгда Баҳодир Жалолов барча рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.
Финалга қадар жангларда зафар қучган Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов каби боксчиларимиз мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров ва Жасурбек Латипов ўз вазн тоифаларидан бронза медаль билан тақдирланди.
Шу тарқа "Губернатор кубоги"да Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тўрт олтин ва учтадан кумуш ҳамда бронза медални қўлга киритди.
Фикрлар