"Губернатор кубоги"ни Халаков ва Мирзаҳмедов ғалаба билан бошлади
Аввал хабар қилинганидек, Санкт-Петербург шаҳридаги "Сибур Арена"да "Губернатор кубоги" мусобақаси давом этмоқда. Хозирга қадар икки нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказди.
-49 кг вазн тоифасида иштирок этаётга Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик боксчи Темиртас Жусуповни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
-60 кг вазнда ёш ва умидли боксчимиз Абдумалик Халаков италиялик Франческо Ойцага ҳеч қандай имконият қолдирмади 5:0.
Бугунги кун дастурида яна 3 нафар боксчиларимиз жанг олиб боради:
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Александр Родионов (Беларусь)
-81 кг: Дилшод Рўзметов - Сумит Сангван (Ҳиндистон)
-91 кг: Санжар Турсунов - Владислав Смягликов (Беларусь)
Фикрлар