Гукешнинг муваффақиятида катта ҳисса қўшаётган психолог!

Таниқли ҳиндистонлик шахматчи гроссмейстер Гукеш Доммаражу ўз психологининг ёрдами ҳақида фикр билдирди. 

"Мен Педди билан сўнгги бир неча ой давомида ушбу ўйинга тайёргарлик кўрмоқдаман ва биринчи навбатда шуни айтишим керакки, бу ҳақиқий завқ бўлди. Биз кўп гаплашдик ва у турли ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ўйинга ҳам руҳий, ҳам жисмонан тайёрланишимга катта ёрдам берди. Ўйин тугагандан сўнг барча тафсилотлар ҳақида гапириш қизиқарли бўлиши мумкин, аммо ҳозирча шуни айтишим мумкинки, бизнинг биргаликдаги ишимиз нафақат завқли, балки тайёргарлигим учун ҳам ниҳоятда муҳим бўлди."



18 ёшли ҳиндистонлик шахматчи  хитойлик гроссмейстер Динг Лиженга қарши бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионлиги учун ўйинга тайёргарликни машҳур спорт психологи Педди Аптонни таклиф қилиш орқали кучайтиришга қарор қилди.

Ҳиндистон крикет жамоасига 2011 йилда Жаҳон кубогини ютишда ёрдам берган ва Ҳиндистон хоккей жамоасини Париж Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритишда катта ҳисса қўшган Аптон Гукеш билан ўйинлар давомида руҳий куч ва концентрацияси устида ишлайди.

Маълумот учун, "Классик Жаҳон Чемпионати 2024" доирасида Гукеш ҳамда Дин Лижэнь ўзаро баҳс олиб бормоқда. 



Ҳозирга қадар мазкур шахматчилар ўртасида бўлиб ўтган 6 та баҳсда томонлар бир маротабадан зафар қучган. Қолган 4 ўйинда эса дуранг қайд этилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!