Гус Хиддинк Кюрасао терма жамоасида иш бошлади

Голландиялик машҳур мутахассис Гус Хиддинк Кюрасао терма жамоасининг янги бош мураббийига айланди.

Хабарларга қараганда, 73 ёшли мураббий янги иш жойи билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган. У 1 сентябрдан бошлаб ишга киришади. Айтиш лозимки, Хиддинк ишни биринчи навбатда профессионал жамоа йиғишдан бошлайди.

Шу ўринда, Кюрасао мамлакати ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Ушбу давлат Нидерландия Антил оролларининг энг каттаси ҳисобланади ва худди шу номдаги ўзини ўзи бошқарадиган давлат ташкилотидир. У Кариб денгизининг жанубида Венесуэла қирғоқлари яқинида жойлашган. Кюрасао Нидерландия Қироллиги таркибига 2010 йилда, Антил ороллари Голландия сифатида қайта ташкил этилганида кирган. Майдони 444 км квадрат ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!