
Гус Хиддинк Россия терма жамоаси машғулотларига ташриф буюрди
Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Гус Хиддинк айни дамда Испанияга қарши 1/8 финал учрашувига тайёргарлик кўраётган терма жамоанинг машғулотларига ташриф буюрди.
71 ёшли голландиялик мутахассис Новогорскдаги базада футболчилар ва мураббийлар билан суҳбатлашди.
Маълумот учун, Хиддинк Россия терма жамоасини 2006-2010 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида терма жамоа Евро-2008 ярим финалига қадар етиб борган. Айнан мана шу натижа мамлакат футболи тарихидаги ҳозирча энг яхшиси бўлиб турибди.
Фикрлар