Гус Хиддинк: Россиялик футболчилар украиналиклардан кучли, аммо...

Нидерландиялик машҳур мутахассис Гус Хиддинк журналистлар билан суҳбатда украиналик ва россиялик футболчиларни маҳорат савияси бўйича солиштирди.

Хиддинкнинг РБ-Спорт нашрига айтишича, украиналик футболчилар россияликлардан кучли эмас, балки кучсизроқ. Аммо у яқин орада россиялик футболчиларни топ-клубларда кўришимиз даргумон эканлигини ҳам такидлади.

"Дунёда содир бўлаётган воқеалар туфайли Европа жамоалари россиялик футболчиларни сотиб олмайди", - дея қўшимча қилди Хиддинк.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Лондоннинг “Челси” клуби 100 миллион евро эвазига украиналик ёш ярим ҳимоячи Михайло Мудрик билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!