Гути: Бир кун келиб "Реал"ни бошқаришни истайман

Мадриднинг “Реал” клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи Гути мадридликларнинг ЕЧЛ доирасида ПСЖга қаршу учрашувлари олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу “Реал” учун мавсумни сақлаб қолишнинг ягона ва сўнгги йўли. Бироқ умид қиламанки, бу Зиданнинг сўнгги имконияти эмас. Унинг жамоа учун қилган ишларини асло унутиб бўлмайди.

Ўз навбатида, ПСЖ учун ҳам бу охирги имконият. Боиси, уларни Франция чемпионати ва кубогидаги ғалабалар қаноатлантирмайди.

Мен ҳам бир кун келиб, “Реал”ни бошқаришни истайман. Бироқ ҳозир Зидан қолиши керак”, – деб айтиб ўтди Гути.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!