Гвардиол Мессидан унутилмас сабоқ олди

Хорватия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиол Лионель Месси билан ўтган сўнгги қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.

20 ёшли хорватиялик футболчи жамоасига ЖЧ ярим финалида Аргентинани мағлуб этишга ёрдам бера олмади. У учинчи гол билан боғлиқ вазиятда Мессига яккама-якка курашда имкониятни бой берди ва голга сабабчи бўлиб қолди. 

"Месси терма жамоада ўйнаганида бутунлай бошқача футбол кўрсатади. Умид қиламанки, кейинги сафар унга қарши яхшироқ ўйнайман, ушбу жаҳон чемпионатида тарихдаги энг яхши футболчи билан тўқнаш келганимдан фахрланаман.

Хатолар футболнинг ажралмас қисмидир, лекин мен уларни камайтиришга ҳаракат қиламан, айниқса, кучли футболчиларга қарши учрашувларда" - дейди "Лейпциг" ҳимоячиси Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!