Гвардиола: "1000 та ўйин — мен учун алоҳида босқич"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйин олдидан фикр билдирди. Якшанба куни "Сити" АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши майдонга тушади.

Tecno

"Мураббий сифатида 1000 та ўйин ўтказиш — бу алоҳида ҳис. "Барселона Б"да фаолиятни бошлаган пайтимда бу ҳақда умуман ўйламаганман. Сен фақат ишингни яхши бажаришни, тўғри футбол ўйнашни ва натижани кўришни истайсан.

Менга омад кулиб боқди — учта ажойиб клубда ишлаш имкони бўлди. "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити"да мен ҳар доим тўлиқ ишонч ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим. Мен ҳеч қандай чалғитишларсиз ишлаш, ўзимдаги энг яхши натижани бериш имконига эга бўлдим. Бу фаолиятимдан жуда фахрланаман.

Совринлар? Ростини айтсам, бундай кўп ғалабалар қўлга киритишимни тасаввур ҳам қилмаганман. Лекин бу ажойиб сафар бўлди. Мен бир сонияни ҳам алмаштирмасдим.

Бирма-бир исм санаб ўтиш қийин, лекин сўнгги 18 йилда мен билан бирга ишлаган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, мен қилган ҳар бир ишда мени қўллаб-қувватлаган оиламга ҳам алоҳида раҳмат", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!