Гвардиола Африка кубоги финали бўйича қарорга ҳайрон қолди

Хосеп Гвардиола Африка футбол конфедерациясининг Марокашга ғалабани бериб, Сенегалга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзиб қўйиш қарорига муносабат билдирди.

"Бу мени ҳайрон қолдирди. Аниқ фикрим йўқ, чунки сабабларини билмайман. Ҳеч нарса ўқимадим, кўрмадим.

Аммо бу қарор саҳна ортида қабул қилинган. Биз бу каби ҳолатларни кўп жойда кўряпмиз. Бундай қарорлар одатда ёпиқ эшиклар ортида қабул қилинади ва уни қабул қилганларни кўрмаймиз.

Сўнгги вақтларда бу нафақат футболда, балки бошқа соҳаларда ҳам тез-тез учраб турибди", — деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!