Гвардиола: Агар

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсум якунлангач “шаҳарликлар” сафидан кетмоқчи эмаслигини айтиб ўтди.

“Мен бу ҳақда жуда кўп айтганман, агар клуб мени истеъфога чиқармаса, мен аниқ қоламан. Мен бу ерда келаси мавсум ҳам 100% қолмоқчиман. Бу сўнгги икки мавсумда кўплаб совринлар ютганим билан учун эмас. Менга бу жамоада ишлаш жудаям ёқади. Чемпионлар лигаси йўлланмаси қўлга киритилмаган тақдирда ҳам кетмайман”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола “Манчестер Сити”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.