Гвардиола: Агуэро ҳам, де Брюйне ҳам
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва ҳужумчиси Серхио Агуэроларнинг АПЛ 17-турида "Эвертон"га қарши баҳсда иштирок этиш ёки этмаслиги ҳақида гапириб ўтди.

“Агуэро жамоанинг охирги 2та машғулотида иштирок этди. У ҳозир ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмаяпти ва шу боис биз уни майдонга туширишимиз мумкин. Де Брюйне ҳақида ҳам худди шу гапларни айтишим мумкин”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Стии" - "Эвертон" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.