
Гвардиола "Ал-Ҳилол"га қарши учрашувдан олдин нега бу таркибни танлагани ва рақиб жамоа ҳақида гапирди!
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида "Ал-Ҳилол"га қарши учрашув олдидан Cаудия клуби ва ўз таркиби ҳақида фикр билдирди:
"Саудияга кетган футболчилар — бу яхши футболчилар! Балки улар яхши шартномаларга эга, лекин уларни танлашда сифат асосий мезон бўлади. Улар сифатсиз футболчиларни олиб келишмайди. У ерда жуда кўп юқори савиядаги ўйинчилар бор ва мен доимо рақибимиздан энг яхши ўйинни кутаман. Лекин биз, энг аввало, ўз ишимизга максимал даражада эътибор қаратишимиз керак".
Гвардиола жамоанинг асосий таркиби борасидаги қарори ҳақида ҳам шундай деди:
"Қарор? Бу ерда ҳеч қандай алоҳида нарса йўқ. Бизда яна 11–12 нафар футболчи бор эди, уларни ҳам тушириш мумкин эди. Мен шундай қарор қабул қилдим. Бу доимо оддий" - дея таъриф бериб ўтди "шаҳарликлар" мутахассиси.
Comments