Гвардиола аламли мағлубият сабабини топди

  • 23 ноябрь, 10:56
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-Лигасининг 12-турида “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл” билан куч синашиб, ўйинда 1:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учратди. “Қарғалар”нинг икки голига Барнс муаллифлик қилган бўлса, ягона жавоб тўпи Диаш ҳисобига ёзилди.

Tecno

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди.

- Бор кучимизни бердик. Олдинги икки ойдагидек, олға қадам босишни истагандик. Аммо халқаро танаффусда терма жамоалар ўйинларидан кейин ижобий натижани қўлга киритиш осон бўлмайди. Оҳир ва машаққатли йўлни босиб ўтиш керак.

Ўйин жуда муросасиз ўтди, ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш учун етарлича имконият бўлди. Доннарумма жуда зўр ўйнади.

Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик, қолаверса, иккинчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Иккала томонда етарлича имконият бўлди, аммо натижага эриша олмадик, - деди Хосеп Гвардиола.

“Ньюкасл” билан бўлган учрашувда Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилган бўлса-да, захирада қолдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!