Гвардиола: Англияда мураббий сифатида ўсишга эришдим
Ads

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра Англияда ишлаш унинг тажрибасини янада оширди.

“Мен “Барселона” ва “Бавария”да ишлаган пайтим билан солиштирганда Англияга келгач мураббий сифатида ўсишга эришдим.

Бу ерда мураббий сифатида ўзимни яхши натижаларга эришгандек ҳис қиляпман. Чунки, бу ажойиб лигада курашишни ўргандим. Бу дунёдаги энг қийин лига. Ўйинлар сони, об-ҳаво, ҳакамлик...Шунингдек бу ерда рақобатчилар ҳам кўп. Бу чемпионлик учун бирданига 5-6 жамоа кураш олиб борадиган ягона чемпионат”, - дейди Гвардиола.