Гвардиола "Арсенал"га кетган Артета ўрнига ўзига янги ассистент топди. У "Реал"нинг собиқ футболчиси

  • 2 май, 2020, 12:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола қишда “Арсенал”га ўтиб кетган Микель Артета ўрнига ўзига янги ассистент танлади.

Tecno

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, Пепнинг янги ассистенти айни дамда "Реал Сосьедад"нинг ўринбосарлар жамоасини бошқараётган Хаби Алонсо бўлади.

Маълумотларга қараганда, Гвардиола ушбу лавозимга Давид Сильва ҳамда Андрес Иньеста номзодларини ҳам кўриб чиққан. Аммо, улар ҳозирча футбол ўйнашни тўхтатишмоқчи эмасликлари маълум бўлгач, Алонсо номзоди танланган.

Хаби Алонсо 2014-2016 йилларда “Бавария”да айнан Гвардиола қўл остида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!