Гвардиола "Арсенал"га ўтаётган Зинченкога зўр ўринбосар топиб қўйди

"Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелла шу ёз жамоасини ўзгартириши мумкин. Унинг хизматларига Александр Зинченкога ўринбосар қидираётган "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.

The Sun нашрининг хабар беришича, Кукурелла билан шартнома имзолашни шахсан "Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола хоҳламоқда. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, Марк тез орада “Арсенал”га ўтиши кутилаётган Зинченконинг ўрнини муносиб тарзда эгаллай олади.

Ўз навбатида "Брайтон" маҳоратли футболчисини 59 миллион еврога баҳолаган. “Шаҳарликлар” бундай пул тўлашга тайёр эмас ва шу сабабли ушбу нарх пасайтирилишини хоҳламоқда.

Маълумот учун, Кукурелла "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилдан буён АПЛ клубида ўйнаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!