Гвардиола “Барса”дан футболчи кутяпти
“Барселона”нинг тажрибали футболчиларидан бири Сержи Роберто Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
Гарчи каталонияликлар 29 ёшли футболчини янги шакллантирилаётган таркибда қолишига қарши бўлмаса-да, унинг маошини тенг ярмига қисқартирмоқчи.
Робертони Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”га чорламоқда. Испаниялик мутахассисга ҳамюртининг универсаллиги маъқул келмоқда.
Келаси йили шартномаси тугайдиган Роберто ҳам Каталония клубидан жўяли таклиф олишига ишонмаяпти. Шу боис, у ёзда “шаҳарликлар” таклифини қабул қилиши мумкин.
Бундан ташқари, “Сити” раҳбарияти Робертони олиб, унинг ўрнига жамоадан кетмоқчи бўлиб юрган ҳимоячи Эмерик Лапортни “Барселона”га жўнатиш варианти ҳам ишланмоқда.
Фикрлар