Гвардиола “Бавария”нинг энг зўр ўйинчисини олиб кетмоқчи

“Манчестер Сити” келаси ёз таркибини кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Англия манбаларининг ёзишича, Хосеп Гвардиола ўз шогирдлари қаторига “Бавария” вакили Жамол Мусиалани қўшиб олмоқчи.

Мюнхенликлар жорий мавсум чемпионликни қўлдан чиқариб бўлди. Жамоанинг ўйини ҳам аввалгидек кучли эмас. Бу Мусиалада “Бавария”нинг келажагига шубҳа туғдиряпти.

Экспертлар айнан мана шу сабаб истеъдодли футболчи 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаяпти.

Бу вазиятдан бир неча гранд клублар, хусусан “Манчестер Сити” ҳам фойдаланиб қолмоқчи.

The Independent нашрининг таъкидлашича, 21 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи ҳам Англияга қайтишни истаяпти. Германиялик футболчи ўз даврида “Саутгемптон” ва “Челси” академияларида футбол сир-асрорларини ўрганган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!