Гвардиола: "Баъзида соврин ютиб ҳам мавсум ёмон ўтиши мумкин"
Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" учун мавсум қай даражада муваффақиятли бўлиши ҳақида фикр билдирди.
Мутахассиснинг айтишича, мавсумга баҳо беришда фақат совринлар ҳал қилувчи омил эмас.
— Бу қўлга киритилган совринларга боғлиқ. Баъзида соврин ютмасангиз ҳам мавсум муваффақиятли ўтади. Баъзида эса соврин ютиб ҳам йил жуда ёмон кечиши мумкин.
Бир неча ҳафта олдин ҳам айтгандим — бу мавсум яхши, ҳатто жуда яхши ўтди, — деди Гвардиола.
Бугун "Манчестер Сити" Англия кубоги финалида "Челси"га қарши майдонга тушади. Учрашув Лондондаги Уэмбли стадионида бўлиб ўтади.
Англия Премьер-лигаси тугашига икки тур қолганида "шаҳарликлар" пешқадам "Арсенал"дан икки очко ортда бормоқда.

Фикрлар