Гвардиола: "Бизда 9 очко бўлиши керак эди, аммо 7 очко ҳам ёмон эмас"

"Манчестер Сити"нинг бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 3 -туридан ўрин олган "Борнмут"(3:1)га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. Шундай бўлишини кутган эдик. Бизда 9 очко бўлиши керак эди, аммо 7 очко ҳам ёмон эмас.

Бугун бизда бир қанча имкониятлар бўлди. Стерлинг ҳамон гол уришда давом этяпти, бу биз учун жуда яхши.

Давид Сильва ажойиб даражада ўйнади. Бундай ўйинларда, рақиб кучли ҳимояланиб бўш ҳудудларни камайтириб қўйганда, Сильва вазиятдан фойдаланиб қолади. У мен кўрган энг яхши футболчилардан бири," - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!