Гвардиола: "Бизда охирги 3 тур учун 3 ҳимоячи қолди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг жароҳат орттириб олган Диаш, Стоунз ва Уокер ҳақида фикр билдирди. Айтишича, унда таркиб борасида ростан жиддий муаммо мавжуд.
"Бизда сўнгги 3 ўйин учун 3 ҳимоячи қолди. Ҳа, бизда бу борада муаммолар борлиги рост гап.
Ҳозир Фернандиньо биз учун жуда муҳим. Агар у бўлмаса, ҳимояда Райли (19 ёш) ёки Мбете (18 ёш) тўп тепиши керак бўлади.
Аслида, бу муаммо эмасдек кўринади. Сабаби, Родри ҳам ҳимояда ўйнай олади.
Шунингдек, академия футболчиларидан ҳам кўпроқ нарса талаб қилинади. Айнан шу пайтда бизга уларнинг ёрдами керак", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар