Гвардиола: Бизни олдинда 5та финал кутиб турибди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқчи 2-тури доирасида "Хоффенхайм"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олдинда бизни 5та финал кутиб турибди ва бугунги баҳс уларнинг биринчиси бўлади. Бу олий даражадаги мусобақа ва биз бу ерда барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиляпмиз. Бизнинг жамоа фақат олға қадам босади.

Олдимизда жуда жиддий ўйин кутиб турибди. Шифокорлар Агуэрони бугунги ўйинда иштирок этиши мумкин деб айтишгани учун ҳам у бу ерга келди. Асосий таркибда Серхиони тушураманми ёки Жезусни буни яқин вақтлар ичида ўйлаб кўраман”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” кетма-кет 4та ўйиндан буён ЕЧЛда ғалаба қозона олишмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!