Гвардиола бўлажак чемпион номини айтди. У “Сити” эмас!

  • 26 октябрь, 09:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида қайси жамоа чемпионлик учун асосий даъвогар экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

Айни пайтда мусобақа жадвалида “Арсенал” 19 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Сандерленд” битта учрашув кўп ўтказган ҳолда 17 очко билан иккинчи ўринга чиқди ва 16 очкоси бор “Манчестер Сити”ни учинчи ўринга суриб қўйди.

Чемпионатда қаторасига тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олган амалдаги чемпион “Ливерпуль” 15 очкоси билан олтинчи ўринга тушиб кетди.

-  Менда “Арсенал” мавсум охиригача кўп очко йўқотади, деган ҳиссиёт йўқ. Шундай бўлса-да,  менинг фикримча, охирги учрашувлардаги мағлубиятлар сериясига  қарамай, “Ливерпуль” барибир асосий фаворит бўлиб қолаверади, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!