Гвардиола: "Чемпионлик тақдири ўз қўлимизда эмас"
"Манчестер Сити" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Арсенал" билан орадаги фарқни икки очкога қисқартирди.
Премьер-лига тугашига икки тур қолган бир пайтда "шаҳарликлар" чемпионлик учун "Арсенал"нинг очко йўқотишини кутмоқда.
"Афсуски, вазият кўп сабабларга кўра ўз қўлимизда эмас. Жамоамизда ажойиб муҳит ва руҳ мавжуд.
Энди олдимизда яна бир кубок финали турибди. "Борнмут" ва "Астон Вилла" осон рақиблар эмас. “Борнмут” еврокубоклар учун курашмоқда ва уларнинг қачон охирги марта ютқазганини ҳам эслай олмайман.
Аммо ҳозир барча фикримиз бошқа жойда — "Челси"га қарши финалда", — деди Хосеп Гвардиола Sky Sports’га берган интервьюсида.

Фикрлар