Гвардиола футболчи ва мураббийларни иш ташлашга чақирмоқда
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ливерпуль” сардори Жордан Хендерсонни қўллаб-қувватлашга бел боғлади. Хендерсон Англия премьер-лигаси раҳбариятидан ковид протоколларини такомиллаштириш ва тақвимни зичлигидан ўйинчиларни ҳимоялаш масаласида жиддий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.
- Жорданнинг талабига қўшиламан, ўйинчи ва мураббийлар ишлашти керак. Бўлмаса, бу масала ечим топмайди. Премьер-лига катта бизнес. Бешта ўйинчи алмаштириш масаласини муҳокама қилиш керак.
Ўйинчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги биринчи ўринда. Англия учта ўйинчи алмаштиришга амал қилаётган ягона мамлакат.
Масала иш ташлашгача етиб бормаслиги керак. Чунки биз ўйнашни истаймиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар