Гвардиола: "Футболчилар яхши ўйнаса — бу мураббийнинг хизмати"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Гвардиола "Манчестер Сити" вингери Жереми Докунинг жорий мавсумдаги формаси ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.

"Бу ҳар доим мураббийнинг хизмати (кулади). Футболчилар яхши ўйнаса — бу мураббий сабабли, ёмон ўйнаса эса — ўзларининг айби!

Унинг янги босқичга чиққани ва вингер фақат бирга-бир вазиятларда рақибни алдаб ўтиш эмас, балки гол уриш ва ўйинга таъсир ўтказиши кераклигини ҳис қилаётганидан жуда хурсандман.

Жереми бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатмоқда", — деди Гвардиола.

23 ёшли футболчи жорий АПЛ мавсумида 26 учрашувда қатнашиб, 4 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!