Гвардиола Германиядан ҳужумчи кутяпти
“Боруссия М” ҳужумчиси Маркус Тюрам фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.
Франциялик ҳужумчини “Манчестер Сити” ўз таркибига чорламоқда. Гвардиола клуб раҳбариятини 23 ёшли футболчи учун 40 миллион евро атрофида харажат қилишга кўндирган.
“Шаҳарликлар” мавсум охирига қадар, Тюрамнинг ўйинини кузатиб боради. Агар ҳужумчи ўйинини пасайтириб юбормаса, ёзда унга шартнома таклиф қилинади.
Маркус Тюрам мунтазам равишда Италия клубларидан ҳам таклиф олмоқда.
Фикрлар