
Гвардиола: "Ҳаммаси бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган "Ноттингем Форест"га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Англия Кубоги финалига чиқиш ёки ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киртишимиздан қатъи назар, мавсум яхши ўтмаяпти.
Менинг нуқтаи назаримда, мавсумнинг яхши ўтганини белгилайдиган нарса ҳар доим Премьер-лига. Аммо жорий йилда бизнинг натижаларимиз қониқарли эмас. Лекин бундан ҳам баттар бўлиши мумкин, тўғрими?! Ҳозиргидек 5, 4 ёки 3-ўринда бўлишимиз ёки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Бизда кетма-кет уч марта Англия Кубоги финалига чиқиш имонияти бор. Лекин биз буни амалга ошириш учун жиддий ва кучли рақиб тўсиғидан ўтишимиз талаб қилинади."
"Англия Кубогида ғалаба қозониш бизга аввалги ҳолатимизга қайтганимизни англатмайди. Чемпионлик икки кундан кейин унутилади. Кубокни қўлга киритсак, мухлисларимиз учун хурсанд бўламиз. Лекин қанча соврин ютиш муҳим эмас. Айни пайтда жадвалда учинчи ўриндамиз. Биз ҳатто ғалаба қозонган учрашувларимизда ҳам заиф ва мукаммал ўйин кўрсатмаган эдик. Менда шундай ишонч борки, кейинги мавсумда биз яхшироқ бўламиз, бошқалар билан рақобатлашамиз, ким эканлигимизни кўрсатамиз. Мен АПЛда ғалаба қозонамиз, ЕЧЛ, Англия Кубоги ёки Карабао Кубогининг сўнгги босқичларига етиб борамиз, демоқчи эмасман, чунки бизда дам олгани вақт бўлмайди. Лекин ўйлайманки, футболчиларим муносиб ўйин кўрсатишади" - деди мураббий.
Маълумот учун, ушбу тўқнашув 27 апрель куни Тошкент вақти 20:30 бошланади.
Фикрлар