Гвардиола ҳеч қачон бунчалик ёмон натижа қайд этмаган

"Манчестер Сити" АПЛ доирасида "Вест Хэм" (1:1) билан дуранг ўйнади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари 5 та баҳсдан сўнг, 8 очко жамғарди холос.

Бу натижа испаниялик мураббий фаолиятидаги энг ёмон кўрсаткич бўлди. Бунгача, Гвардиола бошчилигидаги клуб мавсум стартидаги дастлабки 5 та учрашувда ҳеч бўлмаганда 10 очко тўплаган.

Ҳозирда "шаҳарликлар" АПЛ турнир жадвалининг 11-поғонасидан жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!