Гвардиола Ҳусанов майдонга қайтганидан кейин яна иккита янгилик айтди
“Манчестер Сити”нинг бир неча етакчи ўйинчилари жароҳат туфайли муҳим учрашувларда жамоага ёрдам бера олмай келаётган эди.
Охириги сафга қайтган ўйинчи бир ой давомида жароҳатини даволатган Абдуқодир Ҳусанов бўлди. 21 ёшли ҳимоячи Англия лигаси кубоги доирасида Уэльсда “Суонси Сити” жамоасига қарши ғалабали учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди.
Энди “Манчестер Сити” футболчилари 2 ноябрь куни ўз мухлислари кўз ўнгида АПЛ мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Борнмут” жамоасини қабул қилади.
Турнинг марказий учрашуви олдидан Хосеп Гвардиола лазаретда қолган охирги икки футболчи ҳам жамоа сафига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди.
- Ўйлайманки, Родри “Борнмут”га қарши учрашувгача бизга ёрдам беришга тайёр бўлади. У биринчи дақиқалардан майдонга тушадими, билмайман, лекин умид қиламанки, у биз билан бўлади, - деди Гвардиола.
Шунингдек, жамоа тўпурари Эрлинг Холанднинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бўлган эди. Норвегиялик форвард Англия лигаси кубогида “Суонси Сити”га қарши ўтказилган баҳсда манчестерликларга ёрдам бера олмади.
Журналистлар “Борнмунт”га қарши бўладиган ўйин олдидан 25 ёшли тўпурарнинг саломатлиги ва майдонга тушиш имконияти билан қизиқди.
- Холанд ўйнашга тайёр. У биз билан бўлади. Жамоада яна 18 нафар футболчи ҳам шундай, - деди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида Премьер-лига, Европа Чемпионлар лигаси ва Англия лигаси кубогида жами олти маротаба майдонга тушди. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳамюртимиз бу учрашувларнинг барчасида бошланғич таркибда ўйнаган.
Родриго Эрнандес эса, чемпионат ва халқаро миқёсида еттита учрашувда қатнашди ва ҳали самарали ҳаракатларни қайд этгани йўқ.
Эрлинг Холанд учун мавсум сермаҳсул давом этяпти. 25 ёшли форвард Премьер-лигада тўққизта учрашувда рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди. Европа Чемпионлар лигасида эса, Эрлинг учта ўйинда посбонларни тўрт бор ожиз қолдирган.
Англия Премьер-лигасининг ўйинчи туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Борнмут” ўртасидаги марказий учрашув 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Каннаваро Шомуродов ўйинини кўргани борганига Туркияда қандай муносабат бўлди?
Ҳусановга “Сити”нинг афсонавий сардори кучли маслаҳат берди!
Шомуродов Туркияда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди
Бугун Шомуродов яна гол уриши керак, Файзуллаев эса...



Фикрлар