Гвардиола: Ҳусановни хатолар учун алмаштирганим йўқ
АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Челси" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Манчестерликлар сафида Гвардиол, Холанд ҳамда Фоден гол урган бўлса, "аристократлар"нинг ягона голи Мадуэке томонидан киритилди. Қайд этиш лозим, легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов мазкур беллашувда 52 дақиқа ҳаракат қилди.
Беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола Ҳусанов нима сабабдан алмаштирилганига тўхталиб ўтди:
- Мен Ҳусановни хатолар учун эмас, сариқ карточкаси борлиги учун алмаштирдим. Шунингдек, Жон Стоунз оз бўлса-да ўйнаши муҳим эди. Сабаби, у энди жароҳатдан қайтди ва ўйин ритмига тушиб олиши керак. Биласиз, Мармуш, Ҳусанов ва Витор ўша учрашувда ўйнай олмайди.
- Ҳусанов инглиз тилини билмайди. Шунинг учун мен у билан гаплаша олмаяпман. Яхши, унда мен рус ёки ўзбек тилини ўрганаман.
Фикрлар