
Гвардиола Ҳусановнинг ўйинини қандай баҳолади?
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми бошланиши арафасида ёздаги ягона ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бунгача “шаҳарликлар” АҚШда янги форматда ташкил қилинган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, бу турнирда тўртта расмий ўйинда майдонга тушган эди.
Испаниялик мутахассис жамоасининг ёзда ўртоқлик учрашувларида қатнашмаганини футболчиларга дам беришга қарор қилгани ва машғулотларни ўйинлардан фойдалироқ, деб топгани билан изоҳлади.
Демак, мавсумолди ягона ўртоқлик учрашувида “шаҳарликлар” Италияда “Палермо” жамоаси меҳмони бўлди. Гвардиола бу баҳсга бугунги кунда энг яхши тайёргарликка эга бўлган 22 нафар футболчини жалб қилди ва уларнинг ҳаммасини амалда синаб кўрди.
Эътиборли томони, Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни бошланғич таркибда майдонга туширди.
Учрашув манчестерликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси биланя якунланди. Ҳисобни 25-дақиқада Эрлинг Холанд очди. Бошланғич таркибда майдонга тушганларнинг ҳаммаси танаффусда ўрнини захирадаги жамоадошларига бўшатиб берди.
Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда ҳаракат қилган футболчилар орасида энг фаолларидан бири бўлди ва ҳимояни жуда мустаҳкам ушлади.
Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилганлар орасида баҳс қаҳрамони Тижани Рейндерс бўлди. Иккита гол урган нидерландиялик ярим ҳимоячи жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Ўртоқлик ўйинидан кейин Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг расмий mancity.com сайтига ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, учрашувда ўзини кўрсатган футболчиларни алоҳида тилга олди.
- Биз Тижани Рейндерс рақиб жарима майдончасига ёриб кирганида ўта хавфли ўйинчига айланишини билардик эдик. Нидерландиялик ярим ҳимоячи ҳужумларга қўшилишни хуш кўради. Италияда уни жуда яхши билишади. Рейндерс иккита гол урди ва барча жамоадошлари каби ўйинни зўр ўтказди.
Бу футболчи таянч зонада ўйнай олади, бироқ унга Эрлинг Холанд, Умар Мармуш ва бошқа ҳужумчиларни қўллаб-қувватлаб олдинга ўтиш ёқади. Биз ундан мамнунмиз.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача уч футболчи – Райан Шерки, Райан Айт-Нури ва Тижани Рейдерсни ўз сафимизга қўшиб олгандик ва бу трансферлар омадли чиқди.
Худди шу фикрни Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бугун у юқори салоҳиятини намойиш қилди ва Абдуқодир мен кўрган кам сонли энг тезкор ўйинчилардан биридир.
Биз кўп учрашув ўтказганимиз йўқ, лекин машғулотлар жуда яхши ўтмоқда. Энди Манчестерга қайтиб, ҳафта давомида олдиндаги расмий учрашувларга тайёргарлик кўрамиз, - деди Хосеп Гвардиола.
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасидаги илк учрашувини 16 август куни сафарда “Вулверхэмптон” жамоасига қарши ўтказади.
Ҳусановнинг ўйини экспертлар томонидан қандай баҳоланди?
Ҳусановчи? Гвадиола тез орада “Сити”дан кўпчилик кетишини айтди
Ҳусанов қанча оляпти? “Манчестер Сити” футболчилари маоши эълон қилинди
Гвардиола охирги тайёргарлик ўйинига Ҳусановни чақирди!
Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!
Файзуллаев ЦСКАдан кетганининг асл сабаби ошкор бўлди
Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти
Фикрлар