Ҳусановнинг ўйини экспертлар томонидан қандай баҳоланди?

  • 10 август, 12:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми бошланишига бир ҳафтадан камроқ вақт қолганида “Манчестер Сити” ягона ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Tecno

Хосеп Гвардиола шогирдлари Италияда ташкил этилган баҳсда Эрлинг Холанднинг битта ва Тижани Рейндерснинг иккита голи эвазига “Палермо”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинни таҳлил қилган оммавий ахборот воситалари ўз хулосалари билан ўртоқлашишда давом этмоқда. Хусусан, нуфузли манба – esteemedkompany.com портали экспертлари “Манчестер Сити” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидаги баҳолади.

Жеймс Траффорд — 6/10:

Ўйинни анча асабий бошлади, айниқса оёқ билан ўйнайда. Аммо кейинроқ ўзини йиғиб олди ва ишончли ҳаракат қилди.

Рико Льюис — 7/10:

Алмаштирилгунга қадар яхши ўйин намойиш этди.

Абдуқодир Ҳусанов — 7/10:

Қатъиятли курашлар олиб борди. Кейинги мавсумда жамоа учун муҳим футболчига айланиши кутиляпти. Жуда фаол ўйнади.

Жон Стоунз — 7.5/10:

Стоунз аввалги даражасига қайтяпти ва ниҳоят, ўзига ўхшаб ўйнади. Ҳужумга қўшилиб турди ва яхши жисмоний ҳолатда экани кўринди.

Райан Айт-Нури — 6.5/10:

Баъзи яхши ҳаракатлар кўрсатди, лекин ўзига ярашадиган даражада ўйнай олмади.

Нико — 7/10:

Яхши ўйнади. Ўзига ишончини ошириш учун яхши тажриба бўлди.

Нико О’Рейли — 6.5/10:

Ўйинни ярим ҳимояда бошлади. Келаси мавсумда жамоага ёрдам бера олиши мумкин.

Оскар Бобб — 7.5/10:

Ўнг қанотда фаол ҳаракат қилди. Сезиларли даражада ўсиш кўрсатмоқда.

Райан Шерки — 8/10:

Биринчи таймдаги энг яхши футболчи. Ҳар томонга ҳаракат қилди ва доимий равишда рақиб ҳимояси учун хавф туғдирди.

Умар Мармуш — 6/10:

Хавфли позицияларга кириб борди, лекин унга омад кулиб боқмади.

Эрлинг Ҳоланд — 7.5/10:

Ўйин ҳисобини очди ва катта мавсумга тайёр эканини кўрсатди.

Эдерсон — 6/10:

Рақиб томонидан жиддий синовга дуч келмади, аммо ишончли ўйнади.

Матеус Нуньес — 7/10:

Ҳимоявий ўйинчи бўлишига қарамай, ҳужумда доимий хавф туғдирди. Яхши ўйин.

Рубен Диаш — 7/10:

Бир неча яхши курашда қатнашди, яхши формада экани кўриниб турибди.

Натан Аке — 6.5/10:

Чап қанот ҳимоясига яхши мослашди. Мунтазам ўйнаши учун саломатлиги талабга жавоб бериши керак.

Мануэль Аканжи — 6/10:

Иккинчи таймни тинч ўтказди, ўзига берилган вазифани бажарди.

Илкай Гюндоған — 7/10:

Тажрибали ярим ҳимоячи сифатида жамоага фойда келтиришда давом этмоқда.

Тижани Рейндерс — 9/10:

Иккинчи таймда майдонга тушиб, иккита гол урди. Янги мавсумда жамоа учун жуда муҳим футболчи бўлиши кутилмоқда.

Бернарду Силва — 6/10:

Иккинчи таймда ўйинга тушди ва осонгина ўйинни ўтказди.

Савиньо — 7.5/10:

Голли пас бер берди ва умуман олганда, яхши ҳаракат қилди.

Жереми Доку — 6.5/10:

Чап қанотда фаол ҳаракат қилди ва вазифасини адо этди.

Дивайн Мукаса — 7/10:

“Манчестер Сити” таркибидаги дебютини ўтказди. Ўзини жуда ишончли тутиб, юқори савияни намойиш этди.

Энди “Манчестер Сити” футболчилари 16 август куни Англия Премьер-лигасининг биринчи турида “Вулверхэмптон” майдонида мезбонларга қарши саф тортади.

Ўзбек легионерининг жамоаси “ишкал” трансферни амалга оширмоқчи

Гвардиола Ҳусановнинг ўйинини қандай баҳолади?

Ҳусановчи? Гвадиола тез орада “Сити”дан кўпчилик кетишини айтди

Ҳусанов қанча оляпти? “Манчестер Сити” футболчилари маоши эълон қилинди

Гвардиола охирги тайёргарлик ўйинига Ҳусановни чақирди!

Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!

Файзуллаев ЦСКАдан кетганининг асл сабаби ошкор бўлди

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!