Гвардиола Иньестани
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андреас Иньеста жорий мавсум якунлангач Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Mirror нашрининг ёзишича 33 ёшли испаниялик футболчига "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Иньеста мавсум якунлангач Хитойнинг “Шанхай Шэньхуа” клубига кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Иньеста “Барселона” шарафини 2002 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Айтиш керакки, у 2008-2012 йилларда Гвардиола қўл остида тўп сурган.

Минбар

Барча блоглар