Гвардиола инглиз футболини ислоҳ қилишни таклиф қилди
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг фикрича Англия футболида ўйинлар сони жуда ҳам кўп ва уларни қисқартириш керак.
“Қарор қабул қилиш керак. Мавсумни 400 кунга мўлжаллаб тузиб чиқиш ёки айрим мусобақаларни олиб ташлаш керак. Улар бутунлай олиб ташлансагина ўйинлар сони камаяди. Камроқ ўйинлар, камроқ мусобақалар ва камроқ жамоалар сифатни оширади. Ва ишонаманки бу мухлисларга ёқади.
Германия ва Испанияда ўйинлар кам, бу ерга нисбатан солиштирганда анча кам. Бундеслигада 20 та жамоа эмас 18 та жамоа, 2 та кубок эмас 1 та кубок бор. Кубок босқичларида 2 та эмас 1 та ўйин бўлади. Бу жуда катта фарқ. Улар бундан завқланишади”, - дейди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, “Сити” ўтган мавсум Англияда жами 61 та ўйин ўтказди ва ички мусобақаларнинг барчасида зафар қучди.
Фикрлар