Гвардиола ишлаган клублар кучли учликда
Тўпга эгалик қилиш ғалабани кафолатламайди, аммо бу жамоанинг автогол қилиш имкониятини камайтиради. Энг кўп тўпга эгалик қилган клублар турнир жадвалида ҳам яхши натижа кўрсатиши бежиз эмас.
Жорий мавсумда Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўйиннинг ушбу компонент бўйича 5 та йирик Европа чемпионатлари орасида пешқадам. Немис гранди бу мавсумда 65,59 фоиз тўпга эгалик қилган.
2-ўринда "Манчестер Сити" жамоаси бўлиб, машҳур тўп билан ишлашни яхши кўрадиган "шаҳарликлар" 65,38 фоиз тўпни ўзида ушлаб турган. Жамоа устози Пеп Гвардиолоа бу нарсага жиддий қарайди.
Хави бошлиқ Каталониянинг "Баселона" клуби 65,04 фоиз билан кучли учликни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, бу учала клубда ҳам испаниялик мутахассис Гвардиола ишлаган.
Фикрлар